15:20 | 17.09.24

                       

Тошкентда эркак қизи сабабли ўзидан 16 ёш кичкина йигитни дўппослади

Тошкентда эркак ўзининг қизи синфдош йигит билан тортишгани учун йигитнинг акасини дўппослади (видео).

Ижтимоий тармоқларда фуқаро бошқа шахсга қўл кўтаргани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ маълумот берди.

Маълум қилинишича, 16 сентябрь куни Сергели тумани 5-мавзе ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлар олдида, 1992 йилда туғилган М.И. ўзаро келишмовчилик оқибатида 2008 йилда туғилган Т.Т.ни бир неча маротаба урган. Бунга синфдошлар — М.И.нинг қизи ва Т.Т.нинг укаси ўртасидаги низо сабаб бўлган.

Бирламчи тиббий маълумотга кўра, вояга етмаган Т.Т.га «чап кўкрак қафаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши» ташхиси қўйилган.

Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: