19:21 | 06.08.24

                       

Тошкентда эркакдан меҳрибонлик уйидаги ўғли учун алимент ундирилди

Тошкентда меҳрибонлик уйидаги 5 ёшли ўғлига алимент тўламай юрган отадан қарийб 40 млн сўм пул мажбурий ундирилди.

Тошкентда эркакдан меҳрибонлик уйидаги ўғли учун 36 миллион 500 минг сўм алимент ундирилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Қ.Ш.дан ундирувчи Тошкент шаҳар болалар уйи ҳисобига 5 ёшли Т.М.нинг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор ота бир неча марта огоҳлантирилишларга қарамай алимент пулларини ўз вақтида тўламай келган.

Давлат ижрочиси Ж.Жўрақулов томонидан қарздорга нисбатан олиб борилган ижро ҳаракатлари жараёнида Болалар уйи ҳисобига 36 млн 500 минг сўм алимент пуллари ундириб берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: