14:57 | 05.08.24
Тошкентда фирибгарлик йўли билан қарийб бир ярим млрд пул ўғирлаган фуқаролар қўлга олинди. Улар 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Тошкентда уй олиб беришини айтиб, фуқароларни алдаб келган жиноятчилар аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жабрланувчи 2022 йилнинг декабрь ойида интернет тармоғидаги эълон орқали уй сотиб олмоқчи бўлган. Эълонда фирма мижоз харид қилмоқчи бўлган кўчмас мулкни сотиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олишини ва бир нечта таклифларни ёзган.
Жабрланувчи ушбу фирма билан шартнома имзолаган ва фирма ҳисоб рақамига хонадон нархининг 25 фоизи ҳамда кўрсатилган хизмат учун 4 фоиз пул тўлаган. Шундан сўнг, уй олиб берувчи фирма у билан алоқани узиб қўйган. Жабрланувчи эса ҳолат юзасидан маъсулларга мурожаат қилган. Ўтказилган тадбирлар натижасида айбланувчилар ушланди. Тергов давомида улар яна беш кишини алдагани ва 1.397.932.330 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборгани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди 3 нафар айбланувчини Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбли деб топди. Улар 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: