15:21 | 14.08.24

                       

Тошкентда фуқаро Миллий гвардия ходими билан жанжаллашди

Тошкентда «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ҳарбий хизматчисини урди (видео).

Тошкентда Миллий гвардия ходимига фуқаро томонидан жароҳат етказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия пойтахт бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 11 август куни Чилонзор тумани Бунёдкор стадионида «Бунёдкор-Андижон» жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтган. Андижон футбол клуби аъзоси Марлен Ч. стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган. Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган фуқародан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганлигини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган. Аммо фуқаро Марлен Ч. ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли футбол мухлислари, ўйин давомида cизлардан, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари ҳамда стадион маъмурияти талабларини бажаришингизни сўраб қоламиз. Фақат шундагина cизнинг хавфсизлигингиз таъминланиши мумкин», — дейилади хабарда

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: