18:13 | 05.07.24

                       

Тошкентда фуқаро сохта хаволи тарқатиш орқали пул ўмарди

Тошкентда фуқаро сохта хаволи тарқатиш орқали пул ўмарди. У жабрланувчининг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган.

Тошкентда 32 ёшли шахсни 3 ярим млн пулини ўғирлаган шахс аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳарда яшовчи 32 ёшли Х.Б. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.557.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳарда яшовчи А.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, A.A. интернет фойдаланувчиларига телеграм мессенжери орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи Х.Б. нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан A.A.га нисбатан Жиноят кодексинингнинг 169-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: