7:39 | 17.06.24

                       

Тошкентда фуқаролар ўзаро жанжаллашди

Тошкентда фуқаролар ўзаро жанжаллашди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати Бектемир туманида содир бўлган жанжал ҳақида маълумот берди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 21.00 ларда Бектемир тумани Чашма маҳалласида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таминланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: