19:00 | 03.08.24

                       

Тошкентда ҳафта давомида қаерларга бориш мумкин?

Тошкентда ҳафта давомида қаерларга бориш мумкин?

1. Миллий услубда лаган бўяш мастер-класси

  • 4 август (якшанба) соат 12:00.
  • Мастер-классда сиз овал декоратив патнисни бўяйсиз.
  • Нархи: 80 000 сўм
  • Адрес: Ҳуман Ҳоусе, ул. Кичик Миробад, д. 43.

2. Миршакар Файзуллаев янги Stand-up шоу

  • 4 август (якшанба) соат 20:00 да.
  • Чипта нархи: 50 000 сўм.
  • Чипталар Telegram’даги @sahnastandup_bot да сотилади
  • Манзил: САҲНА stand-up клуби, Юнусобод, 4-квартал, 28А

3. «Жадидлар. Туркистонга мактублар» мультимедиа кўргазмаси

Tashkent Сity mallнинг иккинчи қаватида «Жадидлар.Туркистонга мактублар» номли жадидларнинг таълим ва маориф соҳасидаги ташаббусларига бағишланган янги мультимедиа кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Унда Германияга ўқишга юборилган туркистонлик талабаларнинг тарихи очиб берилади. Экспозиция Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган.

  • Кўргазма ҳар куни соат 10:00дан 22:00гача ташриф буюрувчилар учун очиқ.
  • Кириш нархлари: душанба, сешанба, чоршанба кунлари — 40 000 сўм, жума, шанба ва якшанба кунлари — 60 000 сўм;
  • пайшанба куни кириш бепул ва жонли навбат билан амалга оширилади;
  • мактаб ўқувчилари, талабалар ва пенционерлар чипта кассасида чипта сотиб олаётганда — 50 фоиз чегирма
  • махсус мактаблар ва интернат ўқувчилари учун кириш бепул;
  • 10 ёшгача бўлган болаларга кириш бепул.
  • Сана: 18 июлдан 1 сентябргача

4. «Тепло» маҳаллий брендлар ярмаркаси

  • Сана: 3-4 август
  • «Food mall Tashkent» автотураргоҳида «Тепло Маркет» қўлда тайёрланган маҳсулотларнинг якуний ярмаркаси бўлиб ўтади.
  • Кўргазмада 60 дан ортиқ иштирокчи уй декорацияси, кийим-кечак аксессуарлар, заргарлик буюмлари, косметика, озиқ-овқат маҳсулотлари, китоб ва дафтар каби турли йўналишлар бўйича ўз маҳсулотларини намойиш этади.
  • Ярмарка иш вақти: 16:00 дан 23:00 гача.
  • Кириш бепул.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: