19:21 | 20.09.24
Тошкентда ҳафта давомида қаерларга бориш мумкин?
Тошкентда анъанавий «Cinema Love 2024» кинофестивали бўлиб ўтади.
Cинема Лове — кино ва унга бўлган муҳаббат фестивали бўлиб, у кинони биргаликда ўрганиш, томоша қилиш ва муҳокама қилишга таклиф қилади. Бу Тошкентда ташкил этилган мустақил кинофестиваль, унда Марказий Осиёдан келган ёш муаллифлар ижодига алоҳида эътибор қаратилади.
Бу йил «Cinema Love 2024» учинчи бор — 13−22 центябр кунлари бўлиб ўтади.
Ҳар йили фестиваль яхши кино намойиш этиш, одамларда кинога меҳр уйғотиш, кино ихлосмандларини бирлаштириш, муҳокама майдони яратиш, интилувчан муаллифларни илҳомлантириш, идрок палитрасини кенгайтириш ва ҳамдардликни кучайтиришга интилади.
Шунингдек, параллель блок сифатида Тошкентда кетма-кет учинчи йил «Рақамли куз» фестивали ўтказилади. Ўзбекистондаги фестиваль ташкилотчилари — Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Франция Альянси ва Франция элчихонаси ҳузуридаги Франция институти Лесс Медиа Гроуп агентлиги ва МОC креатив хаблари билан ҳамкорликда, ВРониcа компаниясининг техник кўмагида томошабинларга француз муаллифларининг энг ёрқин ва экспериментал ВР асарларини кашф этишни таклиф қилади.
Фестиваль дастури:
Бу йилги танлов дастури ишини баҳолайдиган ҳакамлар ҳайъати аъзолари:
Чипта нархи: 20 000 сўмдан бошланади.
Ушбу ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.
Сана:
Виржиня Вулфнинг «Шахсий хона» китоби тақдимоти
«Book.uz» дўконида инглиз ёзувчиси Виржиня Вулф қаламига мансуб «Шахсий хона» асарининг ўзбек тилига таржима қилинган китоби тақдимоти бўлиб ўтади.
Унда адиба ва мазкур асар таржимони Нодирабегим Иброҳимова ҳам иштирок этади.
Инглиз адибаси Виржиния Вулфнинг «Шахсий хона» эссе-қиссаси 1929 йилда нашр қилинган. Асарда у аёллар шахсий фикрини, ўзлигини эркин ифода этолмаслиги сабабларини ижтимоий, тарихий кўламда ўрганади.
Адибанинг фикрича, аёлларда истеъдод бор, аммо шароит ва имконият етишмайди. Агар уларда имконият, маблағ ва эркинлик бўлса, ўзини тўла намоён этиши мумкин.
Мазкур эссе-қисса нафақат адабиётда, балки ҳаётда ўрнини топиб, муваффақиятга эришмоқчи бўлган инсонлар учун ёзилган.
Кириш бепул.
«Ўзбекистон аёллари. Эврилиш» кўргазмаси
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида «Ўзбекистон аёллари. Еврилиш» фотокўргазмаси оз ишини бошлади.
«Ўзбекистон аёллари. Еврилиш» — турли тарихий даврларда аёллар ҳаётининг ранг-баранглигини ва уларнинг жамиятга таъсирини очиб берувчи ноёб лойиҳа.
1920 — йилларда аёллар эркинлик йўқлиги ва тўлиқ қарамликка қаршилик сифатида паранжиларини ташлашди, бу аёллар озодлигининг илк қадамлари эди, шунингдек бу ҳолат гендер тенглиги учун асос яратди. Ўша даврнинг машҳур жадидлари — М. Қори, М. Беҳбудий, А. Қодирий, Ҳ. Ниёзий, А. Фитрат, А. Чўлпонлар ўз асарларида аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммосини кўтариш ғоясини илгари сурганлар.
Аёлларнинг таълим даражаси жуда муҳим омил, зеро аёллар “халқ тарбиячи”ларидир ва миллатнинг келажаги бевосита уларнинг таълим даражасига боғлиқдир. Кейинчалик ўзбек аёллари ҳаётини ўзгартириш мақсадида «Ҳужум» ҳаракати ташкил этилди. Хотин-қизлар энди нафақат оила посбони, фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи тарбиячи, балки мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам фаол иштирок эта бошладилар.
Кўргазма Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлар Миллий архиви ҳамкорлигида амалга оширилди.
Кўргазма экспозицияси қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Аёл шифокорлар, муҳандислар ва ўқитувчилар ҳаётига назар.
Ўша даврдаги кийим ва аксессуарлар.
Фронтдаги
Қаҳрамонлик лаҳзалари ва кундалик ҳаёт.
1960−1970 йиллар: Модернизация ва саноатлаштириш
Ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида аёлларнинг ролини ошириш.
Мода ва услуб.
1980−1990 йиллар: Совет Иттифоқининг парчаланиши ва мустақил давлатларнинг шаклланиши даври
Тадбиркор аёллар: биринчи қадамлар.
Кино, мусиқа ва адабиётда аёллар образининг эволюцияси.
2000−2016 йиллар: Мустақил Ўзбекистон тараққиёти
Бизнес, маданият ва сиёсатдаги аёллар.
Ўзбекистоннинг замонавий аёллари фотоларда.
Кўргазмага кириш нархлари:
27 августдан 27 сентябргача
Тасвирий санъат галереясида.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: