12:37 | 03.08.24

                       

Тошкентда ҳайдовчи учта пиёдани уриб юборди

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган оиланинг 3 аъзосини уриб юборди. Оила аъзолардан бири вафот этган.

Учтепа туманида ҳайдовчи 3 та пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Олмазор туманида яшовчи 35 ёшли эркак 2024 йил 24 июль соат 22:00 атрофида машина бошқариб келаётганда йўлни белгиланмаган жойидан ўтаётган учта пиёдани уриб юборган.  Уриб юборилган пиёдалар эр-хотин ва уларнинг 3 ёшли жияни бўлган. Оқибатда 51 ёшли аёл воқеа жойида вафот этган. Эр ва унинг жияни шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: