10:21 | 18.06.24

                       

Тошкентда ҳайдовчилар жанжаллашди

Тошкентда электробус ва иккита енгил машина ҳайдовчилари жанжаллашди. Жанжалга ЙТҲ сабаб бўлгани айтилмоқда (видео).

Тошкент шаҳар ИИББ Бектемир туманида электробус ва енгил машина ҳайдовчилари ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 15.30 ларда Бектемир туманидаги Ҳусайн Бойқаро шоҳкўчасида 35 ёшли электробус ҳайдовчиси Ш.Ш. ва Nexia-2 ҳайдовчиси Р.И. (1972 йилда туғилган ) ҳамда «Заз-1102» ҳайдовчиси Ф.З. ўртасида ўзаро жанжал юзага келган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жанжал автобус бекатда тўхтаган вақтида ортидан юқорида қайд этилган иккита енгил автомашина тўқнашгани сабаб юзага келган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. “Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.