16:45 | 13.06.24

                       

Тошкентда ҳайдовчиларга қасддан ҳалал берган йигит жазоланди

Тошкентда ҳайдовчиларга қасддан ҳалал бериб, авариявий ҳолат келтириб чиқарган йигит жазоланди. Аниқланишича, унинг ҳужжатлари ҳам бўлмаган.

Ижтимоий тармоқда Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини бузиб кескин манёвр ва авария хавфли ҳолат қилиб автомашина бошқарганлиги акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, ҳайдовчи 1996 йилда туғилган С.А. билан профилактик суҳбат ўтказилган. Ўрганиш жараёнида ҳайдовчи тегишли меъёрий ҳужжатларсиз автомашина бошқарганлиги аниқланди. Унга нисбатан ўрнатилган тартибда МЖТКнинг тегишли моддаларига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилди ҳамда автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.