20:28 | 19.08.24
Тошкентда Howo бетон устунга урилиб, ЙТҲ содир қилди. Howo ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати Янгиҳаёт туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Жорий йилнинг 19 август куни соат 14:30 ларда Янгиҳаёт тумани КХАЙ кўчасида ҳайдовчи 1977 йилда туғилган Д.Ш. Howo русумли тиркамали юкмашинасини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: