11:38 | 15.12.23

                       

Тошкентда ичида ёш қизча бўлган лифт қулагани тасдиқланмади

Электр токи узилиши натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманидаги «Янги дархон» маҳалласи, 18-уйдаги лифтда электр токи узилгани, натижада лифтнинг тормози ишламай пастга қулагани, ичида ёш қизалоқ бўлгани ҳақида маълумот тарқалди.

Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги билдиришича, ҳолат бўйича туман ҳокими, фавқулодда вазиятлар бўлими, саноат хавфсизлиги ва барча масъуллар ўрганиш ишларини олиб боришган.

Саноат хавфсизлиги ходимлари томонидан вазиятга аниқлик киритилганда, лифт электр таъминотидан узилган вақтда генератор ишга тушгани ва қиз пастки қаватга хавфсиз тушиб олгани маълум бўлди. Масъуллар қиз ва унинг оиласи билан суҳбатлашиб, қизнинг аҳволи яхши ва кайфияти ижобий эканини аниқлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 10 ёшли қизга лифтда тегажоғлик қилган эркак қўлга олинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: