19:17 | 17.08.24

                       

Тошкентда ифлосланиш даражаси меъёрдан ошиб кетди

Тошкент ҳавоси ифлосланган шаҳарлар рейтингида етакчи ўринни эгаллади.

Тошкент 17 август куни дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 2-ўринга чиқди.

Унга кўра, соат 18:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ 2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 60.5 мкг/м3 ни ташкил этган – бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ўртача ҳаво сифати кўрсаткичидан 12,1 бараварга кўп.

Маълумот учун, аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, сурункали нафас олиш йўллари касалликларига чалинган фуқаролар тиббий ниқоблардан фойдаланиши тавсия қилинади.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: