Олган тан жароҳатлари оқибатида меҳмон бўлиб келган Ў.У. ҳодиса жойида вафот этган.
Ушбу қотилликни содир этишда айбли деб топилган 2 нафар судланувчининг ҳар бири 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
23:12 | 17.09.24
Тошкентда икки эркак танишининг жинсий аъзосини кесиб ташлаб, кейин 21 марта пичоқлади (видео).
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида танишининг жинсий аъзосини аввалига ўтмас пичоқ, сўнгра темир кесувчи арра билан кесиб ташлаб, 21 маротаба пичоқ санчганлар иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 37 ва 32 ёшли фуқаролар ўзлари яшаб келаётган Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида 37 ёшли шахснинг туғилган куни баҳонасида танишларини йиғган. Базмда улар спиртли ичимлик ичган.
Базмга келган меҳмонлардан бири туғилган кун эгасининг онасини ҳақорат қилиб, сўкинган. Базм эгаси танишидан онасини ҳақорат қилгани учун ўч олиш мақсадида хонада турган стул билан унинг елка ва бош қисмига урган. Йиқилиб тушган танишига жисмоний азоб бериш учун унинг устига чиқиб, шимини тиззасигача тортиб ечган. Ёнидаги танишига унинг оёғидан ушлаб туришни буюриб, стол устидаги ошхона пичоғи билан танишининг жинсий аъзосини кеса бошлаган.
Бироқ пичоқ ўтмас бўлгани учун у шеригидан металл кесишга мўлжалланган аррани олиб келишини сўраган. Аррани олиб келган шеригидан аррани олиб, ишини давом эттирган ва таниши Ў.У.нинг жинсий аъзосини кесган. Шундан сўнг, унга 21 маротаба пичоқ санчган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: