10:18 | 08.09.23 1837

Тошкентда қизлари билан бирга Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилган аёл қидирувга берилди — видео

У 2015 йилда ижтимоий тармоқда танишган эркакнинг даъвати билан бу йўлга кирган.

Тошкент шаҳрида қизлари билан бирга Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилган аёл қидирувга берилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Аниқланишича, 2015 йилда 42 ёшли М.Л. Москва шаҳрида яшовчи Д. билан «Одноклассники» ижтимоий тармоғида танишиб қолган. Эркак уни Россияга боришга ундаган. М.Л. «Жиҳодчилар» террорчилик ташкилоти аъзоси Д. нинг даъвати билан аввал Озарбайжонга, ундан эса Туркия орқали Сурияга борган. Аёл ва унинг 1998 ва 2000 йилларда туғилган икки қизи Сурияда «Ҳайят таҳрир аш-шам» жангарилари сафига бориб қўшилган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда қатнашиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлганди. Яна бир Ўзбекистон фуқароси эса Жанубий Кореяда халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштиргани аниқланган. Шунингдек, Тошкентда террорчилик ташкилотининг бир гуруҳ яширин аъзолари қўлга олинган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1072
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 901
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 553
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 464
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1172
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 960