21:48 | 15.08.24

                       

Тошкентда трансформатор ёниб кетди

Тошкентда трансформатор билан бирга чойхона ёниб кетди (видео).

Олмазор туманида трансформаторда қатта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 август куни соат 20:56 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани, Сағбон кўчасида жойлашган, трансформатор ва шу ерда жойлашган чойхонанинг том қисми ёниб кетган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 21:01 да етиб бориб, ёнғин соат 21:29 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолат юзасидан аниқлик киритди. Сағбон кўчасида жойлашган 278 сонли қуввати 630 кВа бўлган трансформатор буткаси атрофида аҳоли томонидан тўпланган чиқинди уюмида ёнғин келиб чиққан. Трансформатордан чиқувчи кабель тармоғида ҳам ёнғин келиб чиқиши оқибатида 80га яқин хонадон электр қувватисиз қолган.

Ҳозирда электр энергиясидан узилган хонадонларни захира тармоқлари орқали қайта электр энергиясига улаш чоралари кўрилмоқда. Келиб чиққан ёнғин трансформаторга зарар етказмаган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: