9:11 | 04.09.24

                       

Тошкентда йўл ўртасидаги устунга бориб урилган Cobalt ёниб кетди

Тошкентда содир бўлган даҳшатли автоҳалокатда Cobalt ёниб кетди.

Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида 2024 йилнинг 3 сентябр куни соат 21:00 ларда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Cobalt ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган С.Х. ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотиб ёриткич устунларига тўқнашган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: