7:39 | 03.07.24

                       

Тошкентда йўл қоидаларига амал қилмаган ҳайдовчи аниқланди

Тошкентда юқори тезликда ҳаракатланиб, йўл қоидаларини менсимаган ҳайдовчи маъмурий жавобгарликка тортилди (видео).

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати кўчаларда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчаси бўйлаб давлат рақам белгиси 01 F 222 FB бўлган Тrаcker-2 русумли автомашинаси ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилиб, Тrаcker-2 автомашина ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Фаррух исмли шахсга тегишли бўлган транспорт воситасининг ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз автомашинага қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланди. Унга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснингнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган ва автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: