11:27 | 08.08.24
Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қиз Чилонзор туманида бир йигит билан топилди.
Тошкентда 12 ёшли қиз бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди Instagram саҳифасида қиз топилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Веретенник Любовь 2024 йил 5 август куни соат 20:30 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
7 август куни Татьяна исмли аёл Чилонзор туманида қизни бир йигит билан юрганини кўрган. Бу ҳақда аёл UzAlert гурухига хабар берган.
Шундан сўнг, қиз соғлом ҳолда топилиб, Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди томонидан оила-аъзоларига топширилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: