10:55 | 03.07.24

                       

Тошкентда катта сув ўтказгич ёрилиб кетди

Тошкентда катта сув ўтказгич ёрилиши сабаб Юнусобод туманининг катта қисми сувсиз қолди (видео).

Тошкентда катта сув ўтказгич ёрилиши сабаб бир қанча манзилларда сув таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан:

Тикланиш маҳалласи 1,2,3,4,5,6, тор кочалари, Ғиштқўрғон кўчалари, Астробод маҳалласи, Туркистон, Собиробод маҳаллаларида, Зенит заводи, Прокуратура академияси, Пиво заводида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шу билан бирга ушбу ҳудудда жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ҳам сув бўлмайди.

«Сувсиз қолган манзилларга махсус техникаларда сув етказилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: