15:38 | 11.07.24

                       

Тошкентда кўп қаватли уйлар яқинида ёнғин содир бўлди

Тошкентда кўп қаватли уйлар яқинида ёнғин содир бўлди (видео).

Маълум бўлишича, бугун, 11 июль куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, «Олчазор» маҳалласи 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:59 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да ўчирилган. Содир бўлган ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: