15:11 | 24.06.24

                       

Тошкентда кўзи ожиз болалар яратган суратлар кўргазмаси бўлади

Тошкентда кўзи ожиз болалар яратган суратлар кўргазмаси бўлади. Хайрия кўргазмасидан йиғилган маблағ болаларнинг операцияси учун ишлатилади.

Тошкентда 27-30 июнь кунлари кўзи ожиз болалар яратган ижодий иш тўплами кўргазмаси ташкил қилинади.

Маълум қилинишича, «Орзу» лойиҳаси кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий фикрлашини ривожлантириш, улар томонидан тасвирланган фикрлар асосида яратилган асарлар кўргазмасини илк бор Ўзбекистонда кейинчалик халқаро миқёсда ташкил этишдан иборат.

«Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали» доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Меҳрли қўллар» фонди, АVО Банк ва We Digital marketing агентлиги ҳамкорлигида лойиҳанинг илк «Орзу» номли ноёб кўргазма-аукциони ташкил этилмоқда.

Кўргазмада кўзи ожиз болалар таассуротлари асосида яратилган асарлар намойиш этилади. Хайрия кўргазмасида сотилган ижодий ишлар тушган маблағлар кўзи ожиз болаларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларига йўналтирилади.

Хайрия кўргазмасида халқаро ташкилотларнинг ўзбекистондаги вакиллари, хорижий давлат элчилари, тадбиркорлар, жамоат фаоллари, блогерлар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўтказилиш жойи: Тошкент фотосуратлар уйи.
Ўтказилиш вақтлари: Кўргазма 2024 йил 27-30 июнь кунлари соат 10-00 – 17-00;
Аукцион савдо 2024 йил 29 июнь куни соат 17-00 – 18-30.

Қўшимча маълумот учун:
Тел.: (93) 904-01-11

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: