15:41 | 23.06.24

                       

Тошкентда майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди

Тошкентда майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди. У давлатга 751 млн сўм зарар етказган.

Янгиҳаёт туманида майнинг ферма ташкил этган хонадон аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Чортоқ» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро О.К. ўз уйининг ертўласида 5 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини электр тармоғига яширинча улагани маълум бўлди. У жами 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: