18:22 | 19.08.24
Тошкентда майнинг ферма ташкил этган шахс аниқланди. У давлатга 190 млн сўм зарар етказган.
Прокуратура Департменти матбуот хизмати Тошкент туманида майнинг ферма ташкил этган шахс ушланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент тумани бўлимлари, вилоят ИИББ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. тумандаги «А.Навоий» МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида 3 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, қонунга хилоф равишда майнинг крипто-активлари фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 190,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: