9:11 | 07.07.24
Тошкентда Малибу йўлни белгиланмаган қисмидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи 16 ёш эканлиги айтилмоқда (видео).
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Учтепа туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг 27 июнь куни соат 20:10 ларда Учтепа тумани Кўркам Обод МФЙ Миллий Гвардия биноси қаршисида ҳайдовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган А.Х. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда 1985 йилда туғилган (эркак) Г.К.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: