12:22 | 24.06.24

                       

Тошкентда мансабдор шахслар буджет маблағини талон-тарож қилди

Тошкентда мансабдор шахслар буджет маблағини талон-тарож қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Тиббиёт муассасаси мансабдор шахслари томонидан қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соқлиқни сақлаш тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳаси ижроси юзасидан Ибн Сино номидаги 1-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонасида буджет маблағларидан фойдаланиш ва тизимдаги коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда тиббиёт муассасасида буджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-торож қилиш, амалда бажарилмаган ишлар учун ойлик иш ҳақи тўланиши, тиббий жиҳозлардаги камомад, давлат харидлари жараёнлари билан боғлиқ қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, ташкилот мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда шифохонада амалда бир қатор лавозимлар мавжуд бўлсада, бошқа фуқаролар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузган ва амалда бирор-бир бажарилмаган иш учун уларга доимий равишда ойлик иш ҳақи тўлаб келинган. Натижада жуда кўп миқдордаги буджет маблағлари талон-торож қилинган.

Юқоридагиларга кўра, Агентлик тақдим этган ҳужжатлар асосида прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: