14:12 | 17.07.24
Тошкентда машина рақамини сохталаштирган эркак 2 йилга қамалди.
Тошкент шаҳрида Россиядаги фирмалардан давлат машина рақамини сохталаштириб сотиб олган 35 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Овоза» дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Тошкентда эркак «01 336 UZB» давлат машина рақамини сотиб олиб, сохта хужжат билан харакатланиб келган. Ушбу рақамни Россиядаги фирмаларнинг биридан олган.
Бундан ташқари эркак жавобгарликдан қочиш учун Давлат идоралари томонидан руҳсат берилган сохта хужжат тайёрлаган. Суриштирувлар натижасида хужжатни ўзи сохталаштиргани аниқланган.
«Бу рақамни шунчаки ҳавас қилганим учун тақиб юрганман. Хеч қандай қабиҳ ниятда қилмаганман. Унга рухсатномани ўзим сохталаштирганман. Арзимаган хавас ортидан жазосини тортяпман.Қилган ишимдан пушаймонман», — деди эркак
Шунингдек Чилонзор ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш ишлари давомида эркак яна бир нечта сохта рақамларни яшириб қўйганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228 моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан 2 йилга қамалди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: