18:55 | 06.09.23 3456

Тошкентда машина ичидан 27 ёшли эркакнинг мурдаси топилди

Марҳумнинг мурдаси Бунёдкор кўчасидаги автотураргоҳда, бош қисмига полиэтилен пакет ўралган ҳолда аниқланган.

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида машинадан 27 ёшли эркакнинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Bugun.uzʼга хабар қилди.

Аниқланишича, 31 август куни соат тахминан 18:00 ларда 1996 йилда туғилган эркак Б.A. яшаш манзилидан ўз бошқарувидаги қора рангли Gentra автомашинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида эркак мурдаси Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасидаги футбол спорт майдони ҳудудида жойлашган автотураргоҳдан топилган. Хабарда мурданинг бош юз қисми бир неча қатлам полиэтилен пакет билан ўралган ҳолда топилгани айтилган.

Мазкур ҳолатда эркакнинг мурдаси шубҳали ҳолда аниқлангани ва бир қатор дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1198
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 533
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 814
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 838
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1508
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 701