10:37 | 06.11.24
Тошкентнинг Юнусобод туманида Matiz йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли пиёдани уриб юборди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 5 ноябрь куни Matiz йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 13:10 атрофида туманнинг Осиё кўчасида содир бўлган. Аниқланишича, 24 ёшли ҳайдовчи Б.Н. Matiz машинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 1941 йилда туғилган пиёда Х.С.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.