19:21 | 19.06.24

                       

Тошкентда Мatiz бетон устунга урилиб кетди

Тошкентда Мatiz бетон устунга урилиб, мажақланиб кетди. Бунга 19 ёшли ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.

ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Тошкентда Мatiz билан содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 19 июнь куни соат 16:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Ибн-Сино кўчаси Қувват кафеси қаршисида 2005 йилда туғилган Р.Ж. бошқарувида бўлган автомашинасини бошқариб келаётиб, руль бошқарувини йўқотиб йўл ўртасидаги бетон устун билан тўқнашув содир этган.

ЙТҲда Маtiz ҳайдовчиси тан жароҳат олгани учун шифохонага олиб кетилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: