10:50 | 27.08.24
Тошкентда 74 марта қоидабузарлик қилган ҳайдовчининг Matiz'и олиб қўйилди
Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасига қарздордан Matiz’да жами 74 та маъмурий жарима «ишлаб олгани» учун 25 миллион сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари келиб тушган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га маълум қилди.
Қарздорга нисбатан берилган огоҳлантиришларга қарамасдан, 74 та ижро ҳужжатлари бартараф этилмаган. Шундан сўнг, қарздорнинг Matiz’и хатланиб, жарима майдончасига қўйилган. Фуқаро 25 миллион сўм миқдоридаги маъмурий жарималарни қоплаб, бир кунда 74 ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: