18:42 | 14.06.23
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган
Юнусобод туманида банк манфаатларига 535,3 миллион сўм зарар етказган МЧЖ раҳбарлари аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти Ахборот хизмати маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Шаҳристон банк хизматлари марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда «X-B.» ва «В.С.» МЧЖ раҳбарлари уларга ажратилган кредит маблағлари эвазига гаровга қўйилган Howo русумли махсус техника воситаларини яроқсиз ҳолатга келтиришиб, банк манфаатларига 535,3 миллион сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: