12:46 | 18.09.24
Тошкентда ёниб кетган мебель ишлаб чиқариш корхонасидаги жабрланувчилар ҳақида маълумот берилди.
Тошкент шаҳар Олмазор туманида мебел ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни соат 07:26 да Олмазор тумани, Уста Ширин кўчасида жойлашган мебел ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди. Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан олов соат 07:58 да қуршаб олиниб, соат 08:56 да батамом ўчирилди.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш жараёни Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи назоратида амалга оширилди. Айни вақтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: