14:48 | 15.06.24

                       

Тошкентда Mercedes-Benz ёниб кетди

Тошкентда салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли Mercedes-Benz ёниб кетди (видео).

Учтепа туманида Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 15 июнь куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани 18-автобуслар саройи қаршисида, Mercedes-Benz русумли транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан. Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: