20:13 | 24.06.24
Тошкентда метрода техник носозлик кузатилди. «Тошкент метрополитени» ДУК ҳолатга расмий муносабат билдирди (видео).
«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизмати метрода содир бўлган техник носозлик юзасидан маълумот берди.
Хабар берилишича, 2024 йилнинг 24 июнь санаси соат 14:50 лар атрофида «Пахтакор» бекатидан «Мустақиллик майдони» бекати томон ҳаракатланган 23-сонли ҳаракат таркибининг вагонларидан бирида техник носозлик ҳолати аниқланган.
Тегишли йўриқномага асосан ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган. Шундан сўнг, ҳаракат таркиби кузатилган носозликни бартараф этиш учун техник текширув йўлаги томон юборилган.
«Ҳозирги вақтда йўналишда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда. Келтирилган ноқулайлик юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: