20:35 | 07.10.23

                       

Тошкентда номаълум шахс талаба қизнинг «монтаж» қилинган суратларини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилди — фото

У махсус дастур ёрдамида қизнинг суратларига ишлов бериб, шарманда қилиш билан қўрқитган.

Тошкентда номаълум шахс талаба қизни махсус дастур ёрдамида ишлов берилган беҳаё суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитди. Бу бўйича маълумотлар Bugun.uz таҳририятига келиб тушди.

Фото: Bugun.uz

Маълумотларга кўра, ўзини «Mister X» деб таништирган шахс аноним профилдан ёзиб, талаба қизга учрашишни таклиф қилган. У агар учрашувга чиқмаса, қизнинг яланғоч ҳолдаги суратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитган.

Шундан сўнг, қиз Чилонзор тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ички ишлар органлари ходимлари унга «шантажчи»нинг ишини қизнинг ўзи текширишини таклиф қилган.

Улар ундан йигитнинг фамилияси, исми, отасининг исмини ва туғилган санасини билишни, шунингдек, учрашув ташкил қилишни сўрашган. Ички ишлар ходимлари ана шундан кейин улар унга ёрдам бера олишини айтган.

Яъни, ИИБ ходими қизга номаълум шахс билан билан алоқани давом эттиришни ва унинг қаeрдалигини мустақил равишда аниқлашни маслаҳат берган. Бу маслаҳат қизни бироз ҳайратда қолдирган. Аммо талаба қиз ИИБ ходимининг тавсияларини тинглашга қарор қилган.

Фото: Bugun.uz

Унга кўра, Ички ишлар ходими талабадан узоққа юрмаслик учун аноним профил эгасини ИИБ бўлимидан унча узоқ бўлмаган паркда кутиб олишни сўраган. Кейин ИИБ ходими ишни ҳал қилиб, гумонланувчини қўлга олишини айтган.

Фото: Bugun.uz

Қиз уларнинг маслаҳатига кўра, номаълум шахс билан ёзишмани давом эттирган. Аммо у ниманидир пайқаб қолгани учун ёки бошқа бир сабаб туфайли қиз билан алоқани тўхтатган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: