11:41 | 09.07.24

                       

Тошкентда олти ёшли бола қудуққа тушиб кетиб ҳалок бўлди

Тошкентда олти ёшли бола сув билан тўлдирилган қудуққа тушиб ҳалок бўлди.

Тошкентда 8 июль куни дўконга чиқиб кетиб, уйига кайтиб келмаган олти ёшли боланинг жасади сув люкидан топилди. Бу хакда УзАлерт йўқолганларни топишга ёрдам берувчи гуруҳ каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, воқеа соат 18:00 атрофида юз берган. Олти ёшли бола Учтепа туманидаги «Havas» дўконига чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. 9 июль куни эрталаб тезкор ходимлар унинг отаси ишлаган цех ҳудудидаги сув қудуғидан боланинг жасадини топишган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: