14:23 | 25.06.24

                       

Тошкентда ўндан ортиқ йигит бир болага пичоқ билан таҳдид қилгани айтилди

Тошкентда ўндан ортиқ йигит бир болани мажбуран машинага солиб кетгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди (видео).

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 24 июнь куни тахминан соат 23:50 ларда Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги метроси олдида фуқаролар 2002 йилда туғилган А.У. ва унинг танишлари 2002 йилда туғилган. Х.О., 2002 йилда туғилган. М.А., 2004 йилда туғилган С.Т. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишиб қолишган. Сўнг А.У.ни Matiz русумли автомашинасига ўтказаётган вақтида, ИИО ППХ ходимлари келаётганлигини кўриб ушбу фуқаролар қочиб кетишган.

Ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги ва пичоқ билан таҳдид қилинмаганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: