12:37 | 26.04.23 976

Тошкентда ўқувчи қизлар бошқа бир қизни ертўлада калтаклади — видео

Мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда

Тошкентда ўқувчи қизлар ўзидан катта қизни ертўлада дўппослагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу воқеа 2023 йил 25 апрел куни тахминан соат 15:00 ларда Шайхонтоҳур тумани «Самарқанд дарвоза» МФЙ, Учлола кўчаси 4-уйнинг ертўла қисмида содир бўлган.

Аниқланишича, шу тумандаги 82-сонли умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси С.С. дугоналари Ч., С., Т. ва Г. билан бирга шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси К.М.ни дўппослаган ҳамда тасвирга олинган видеони ўзининг Instagram’даги саҳифасига жойлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги қурилиши тугалланмаган объектда икки нафар ўқувчи қиз бошқа бир қизни «самосуд» қилгани ҳақида хабар берилганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 352
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1935
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2684
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 617
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 844
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 799