9:55 | 03.07.24

                       

Тошкентда қарийб 200 км/с тезликда машина ҳайдаган йигит жазоланди

Тошкентда қарийб 200 км/с тезликда машина ҳайдаган йигит жазоланди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ  кўчасида Тracker 2 ҳайдовчиси ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳолда юқори тезликда  ҳаракатланганлиги акс этган видеолар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари амалга оширилди. Тracker 2 ҳайдовчиси 1996 йилда туғилган Фаррух исмли шахс экани маълум бўлди. Машинанинг ҳужжатлари текширилганда рухсатномасиз қайта жихоз ўрнатганлиги аниқланда. Унга нисбатан МЖТКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди. Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: