9:11 | 05.08.24

                       

Тошкентда қидирувдаги жиноятчилар ушланди

Тошкентда қидирувдаги жиноятчилар ушланди. Улар Жиноят Кодексининг 168 моддаси билан гумонланиб расмий қидирувда бўлган.

ЙПХ инспекторларидан яширинишга уринган Мatiz автомашинасининг йўловчилари расмий қидирувда эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 2024 йил 3 август куни Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори кичик сержант А.Ражабов ва ППХ сафдор ходими Ш.Нишонбоевлар томонидан Мatiz русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш давомида автомашина ичида бўлган 2 нафар йўловчилари ўзини тутиши ва гап сўзидан ходимларда шубха уйғотган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Йўловчиларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида автомашинадан тушишлари сўралганда, улар автомашинадан тушиб ҳодиса жойидан яшириниш мақсадида номаълум томонга қочишган. Кўрилган чора тадбирлар натижасида жиноятчилар ушланиб махсус дастур ёрдамида текширилганда, фуқаролар: 1977 йилда туғилган (эркак) Н.У. ҳамда 1981 йилда туғилган (аёл) Н.Т.лар Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят содир этганликда гумонланиб расмий қидирувдалиги аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: