21:57 | 18.06.24
Тошкентда қизча боғчадаги кроватнинг юқори қаватидан йиқилиб тушди. Болалар омбудсмани қизчанинг аҳволи ҳақида маълумот берди.
Тошкентда боғчадаги кроватнинг юқори қаватидан йиқилиб тушган қизчанинг аҳволи ижобий. Бу ҳақда Болалар омбусдмани матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Болалар омбудсманига 2024 йил 30 май куни Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи Н.У. (аёл киши) дан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатида аёл вояга етмаган қизи А.Ш 18 апрель куни Бўка туманида жойлашган 5-боғчада кроватнинг юқори қаватидан йиқилиб тушганлиги, ҳозирда даволанишига қарамасдан аҳволи яхши эмаслиги, ҳолат юзасидан тегишли ташкилотларга йўллаган мурожаати эътиборсиз қолаётганлигидан норози бўлиб, қизи А.Ш. нинг бузилган ҳуқуқлари тикланишида амалий ёрдам сўраган.
Маълумотларга кўра, Болалар омбудсманининг Мактабгача таълим агентлигига сўрови асосида ҳолат Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан атрофлича ўрганилди.
Ишчи гуруҳ ўрганиш давомида аниқлашича, вояга етмаган А.Ш. ҳақиқатдан ҳам мактабгача таълим муассасасида кроватнинг юқори қаватидан йиқилиб тушган ва Бўка тумани марказий шифохонасида 3 кун даволанган. Шунингдек мактабгача таълим муассасаси маъмурияти томонидан боланинг аҳволидан хабар олиб турилган ва даволаш харажатлари қоплаб берилган.
Она қизчанинг ҳозирда аҳволи яхши эканлиги ва соғлиғи учун ҳеч бир хавф мавжуд эмаслигини айтди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: