12:22 | 21.06.24

                       

Тошкентда ресторан ёниб кетди

⚡️Тошкентда ресторан ёниб кетди.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган ресторанда ёнғин юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 21 июнь куни соат 08:08 да Учтепа тумани Катта Қани кўчасида жойлашган ресторанларнинг бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 08:16 да етиб бориб, ёнғин соат 08:31 да ўчирилган.

Ёнғин натиджасида ресторан ҳудудининг газ тақсимлаш хонасида бўлган газ тақсимлаш ускунаси ва 5 квадрат метр майдонда тахта бўлаклари ёнган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: