12:59 | 05.08.24

                       

Тошкентда шахмат жаҳон чемпионати бошланди

Шахмат: Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилди.

Тошкентда шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича мусобақа бошланди.

Маълум қилинишича, соврин жамғармаси 20.000 АҚШ долларидан иборат бўлган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича 20 ёшгача ўсмирлар ва қизлар шунингдек 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

9, 11, 13, 15 ва 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасидаги дунё биринчилиги  ҳамда 20 ёшгача ўсмирлар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионатида иштирокчилар 2,3,4 август кунлари рапид йўналишида шунингдек 6-7 август кунлари эса блитц йўналишида ғолиблик учун дона суришади.

Фото: Sports.uz

Маълумотларга кўра, жаҳон чемпионатида Озарбайжон, Беларус, Хитой, Испания,  Венгрия, Ҳиндистон, Эрон, Козоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Нигерия, Россия, Словения, Тожикистон, Туркманистон, БАА ва АҚШ давлатларидан жами 300 нафарга яқин шахматчилар ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бормоқда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: