16:45 | 11.08.24

                       

Тошкентда синфдошининг пулини ўмарган жиноятчига суд ҳукми ўқилди

Тошкентда фирибгарлик йўли синфдошининг пулини ўмарган жиноятчига суд ҳукми ўқилди.

Тошкентда синфдошини алдаб, унинг пулларини фирибгарлик билан олган фуқарога 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, айбланувчи телефондаги тотализатор ўйинларида яқинларидан олган минг АҚШ долларини ютқазиб қўйган. У қарзларни тўлаш учун жиноятга қўл урган.

Маълумотларга кўра, айбланувчи синфдошига ўзини тадбиркор қилиб кўрсатган. Унга текстиль маҳсулотлари билан шуғулланишини айтиб, агарда пул тикса, ойма-ой фойдадан улуш бериб туришини ваъда қилган. Жабрланувчи эса бунга ишониб, ойига 200 АҚШ доллари олиш умидида, айбланувчига 1000 АҚШ долларини берган. Орадан вақт ўтиб, пулдан дарак бўлмагач, у ҳолат юзасидан маъсулларга мурожаат қилган.

«Ушбу жиноятчи ҳар сафар телефондаги таваккалчилик ва қимор ўйинларига пул тикаркан, «ютаман, ютсам, қарзларимдан қутуламан», деб ўйлаб, қарз ботқоғига ботаверган», — деди Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани суди ҳуқуқбузарни Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан айбли деб топиб, унга ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 2 йилу 6 ойга ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: