12:21 | 13.08.24

                       

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда 43 ёшли эркак вафот этди

Тошкентда содир бўлган ЙТҲда 43 ёшли эркак вафот этди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари бошланган (фото).

Янгиҳаёт туманида Labo темир устунга урилди.

Маълум бўлишича, ЙТҲ тонги соат 05:00 ларда Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Ўрганиш ишлари давомида ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотганлиги сабабли темир устунга урилганлиги аниқланди.

Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 1993 йилда, йўловчи эса 1981 йилда туғилган. Воқеа жойига тиббиёт ҳодимлари етиб бориб, жароҳатланган шахсларга ёрдам кўрсатган.

«Жорий йилнинг 10 август санасида Янгиҳаёт тумани тез тиббий ёрдам бўлимига автоҳалокат бўйича чақириш тушди. Ҳодимларимиз тезкорлик билан воқеа жойига етиб борди. Икки киши тан жароҳати олган экан. Йўловчи ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳатлари олганлиги учун, ундан биологик ўлим қайд этилди. Ҳайдовчига биринчи ёрдам кўрсатилган», — деди шифокор.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: