10:15 | 05.07.24

                       

Тошкентда Spark 2 нафар пиёдани уриб юборди

Тошкентда Spark 2 нафар пиёдани уриб юборди. Пиёдалар тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Юнусобод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 4 июль куни  соат 22:30 ларда Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш кўчасида ҳайдовчи 1995 йилда туғилган Б.Х. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 2 нафар пиёдаларни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳат олиб шифохонага мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

«Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: