9:11 | 27.06.24

                       

Тошкентда Spark Скутер билан тўқнашди

Тошкентда Spark Скутер билан тўқнашди. Скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган (видео).

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Юнусобод  туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Хабар берилишича, 2024 йилнинг 26 июнь куни соат 18:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ҳайдовчи 1990 йилда туғилган Б.И. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги Скутер мототранспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Оқибатда, Скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: