15:10 | 03.11.24
Тошкентнинг Сергели туманидаги ЙТҲда Matiz ағдарилиб кетди.
Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 ноябрь куни Матиз ва Спарк тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 02:00 ларда туманнинг Меҳригиё-Мирзо Турсунзода кўчалари чорраҳасида содир бўлган. 23 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Спарк 27 ёшли ҳайдовчининг Матизи билан тўқнашган.
ЙТҲда Матиз ағдарилиб кетган ва унинг 2 йўловчиси шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.